Ўзбекистонда олинган қоракўл тери ҳажми 2,3 % га ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 1 млн дона қоракўл тери олинган.

тери
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,3 % га ошган.

Олинган қоракўл терининг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Бухоро вилоятига (40,9 %) тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида олинган қоракўл тери ҳажми:

  • Бухоро вилояти – 415,6 минг дона
  • Навоий вилояти – 298,6 минг дона
  • Қашқадарё вилояти – 180,7 минг дона
  • Қорақалпоғистон Респ. – 77,4 минг дона
  • Самарқанд вилояти – 23,3 минг дона
  • Сурхондарё вилояти – 9,5 минг дона
  • Хоразм вилояти – 6,2 минг дона
  • Жиззах вилояти – 3,5 минг дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига нечта тадбиркорлик субъектлари тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар