Ўзбекистонда октябрь ойида истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошган.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,8 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил октябрь — 110,2 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.
Октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (61 %), бодринг (58,2 %), бақлажон (11,3 %), булғор қалампири (10,6 %), тарвуз (7,0 %), қовун (4,6 %), мандарин (4,2 %), товуқ тухуми (4,1 %), узум (3,6 %), банан (2,3 %), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,7 %), қуй гўшти (1,6 %), пахта мойи (1 %), кунгабоқар мойи (0,7 %) ҳамда биринчи навли буғдой уни (0,4 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.
Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (5,2 %), пропан (3,3 %), бензин (1,5 %) ва цемент (1,2 %) нархларида ўсиш кузатилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда транспорт хизматларининг ярми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.