08:35, 06 Март 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда метан заправкаларга қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Март ойи бошларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газистеъмоли ортиб, қувурларда босим пасайди. Шу сабабли, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга асосий эътибор қаратилди. Метан заправкалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар самарасида газ қувурларида босим барқарорлаштирилди.
Бугун, 6 мартдан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ноқонуний бойлик орттирганларни жазолаш таклиф этилгани ҳақида хабар берган эдик.