Ўзбекистонда махсус унвонда хизмат қилиш муддати узайтирилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги huquqiyaxborot расмий Telegram-каналига таяниб.
Махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
“катта лейтенант” – 3 йил;
“капитан” – 4 йил;
“майор” – 5 йил;
“подполковник” – 6 йил”.
Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
“божхона хизмати майори” – 5 йил;
“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.
Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.
Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:
“катта лейтенант” – 3 йил;
“капитан” – 4 йил;
“майор” – 5 йил;
“подполковник” – 6 йил”.