Ўзбекистонда қурилиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 1 160 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Хитой — 495 та;
- Туркия — 273 та;
- Россия — 93 та;
- Қозоғистон — 63 та;
- Жанубий Корея — 47 та;
- Озарбайжон — 35 та;
- Тожикистон — 31 та;
- Туркманистон — 18 та;
- Ҳиндистон — 16 та;
- Қирғизистон — 13 та;
- Бошқа давлатлар — 76 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида ташиш ва сақлаш соҳасида 585 та корхона фаолият юритмоқда.