Ўзбекистонда қуриладиган АЭСнинг қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди

ТASHKENT. Каzinform – Ўзбекистон интеграциялашган АЭС қурилишига 9,5 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедходжаев Жиззах вилоятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Кazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

АЭС

Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, лойиҳа қиймати шу йилнинг 24 мартида имзоланган шартномада белгиланган. Бироқ, бу миқдорга Ўзбекистонда атом электр станцияси учун ускуналар ишлаб чиқариш корхонасини яратиш бўйича ишлар киритилмаган.

— Биз имзолаган шартномага кўра, лойиҳанинг асосий қиймати 9,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу максимал миқдор, — деди Азим Ахмедходжаев.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон яқинда қурилишни молиялаштириш учун БРИКС Янги тараққиёт банки билан музокаралар олиб боради. Ушбу ташкилот лойиҳада иштирок этиш ниятини билдирди. Бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилишига ёрдам беришга тайёр.