09:12, 22 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда қотиллик содир этган ва 4 йилдан бери қидирувда бўлган гумонланувчи Астанада қўлга олинди
Астана полицияси ўтказилган тезкор профилактика чораси давомида жиноятчининг шахсини аниқлади, деб хабар беради Кazinform.

20-21 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти ҳудудида кенг кўламли тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.
Шу тариқа, пойтахт полицияси давлатлараро қидирувда бўлган 31 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди.
У 2019 йилда Наманган вилоятида қотиллик содир этгани учун қидирувда бўлган ва ушбу жиноятни содир этиб, Қозоғистон ҳудудига бориб яширинган.
Ҳозир у Астана полиция бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган ва Минск конвенциясига мувофиқ экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.