Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони 600 мингдан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 601,3 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони 600 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 45,3 мингтага ёки 8,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

  • Тошкент шаҳри — 114 839 та;
  • Тошкент вилояти — 57 004 та;
  • Самарқанд вилояти — 55 449 та;
  • Фарғона вилояти — 50 695 та;
  • Қашқадарё вилояти — 46 343 та;
  • Андижон вилояти — 36 658 та;
  • Бухоро вилояти — 36 639 та;
  • Наманган вилояти — 35 204 та;
  • Хоразм вилояти — 34 577 та;
  • Сурхондарё вилояти — 33 412 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 30 711 та;
  • Жиззах вилояти — 27 659 та;
  • Навоий вилояти — 24 978 та;
  • Сирдарё вилояти — 17 108 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сони 3 455 тани ташкил этган.