Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган Йўлбарс питонини уйида сақлаб келган фуқаро ушланди

TASHKENT. Kazinform - Маълум қилинишича, Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М. Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб, таълим масканларида томошалар қўйиб келган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Йўлбарс питони
Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Аниқланишича, мазкур Йўлбарс питони узунлиги 2.78 метр эни 28 см эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда Йўлбарс питони Самарқанд вилоят Экология бошқармаси ҳимоясига олиниб, Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказида боғ мутахассислари томонидан махсус кўрикдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 22 ёшли аёл 20 ёшли танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган вақтда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар