Ўзбекистонда қишлоқ худудлардаги уй хўжаликларининг 99 фоизи ҳовлиларда яшайди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь–сентябрь ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларида яшаётган уй хўжаликларининг 99 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)ларда истиқомат қилади.
Уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 99 %;
- кўп квартирали уйлар – 0,9 %;
- бошқа турдаги уй-жойлар – 0,1 %.
Миллий статистика кўмитасининг 2025 йил январь-сентябрь ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)да истиқомат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида 31,3 мингта турар жой ва ётоқхоналар фойдаланишга топширилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида жами 5 100 та янги талаба ўрни фойдаланишга топширилган.