10:09, 23 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда инвестициялар сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 443,6 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга, сўнгги 5 йилда 2,8 баробарга кўпайган.
Мазкур даврда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар миқдори 34,5 млрд долларни ташкил этди.
Хорижий инвестиция ва кредитларнинг соҳалар кесимидаги улуши қуйидагича:
- Ишлаб чиқариш саноати – 32,9 %;
- Электр, газ билан таъминлаш – 18,4 %;
- Тоғ-кон саноати – 12,2 %;
- Қишлоқ хўжалиги – 9,1 %;
- Сув билан таъминлаш ва канализация – 1,8 %;
- Қурилиш – 6,1 %;
- Ташиш ва сақлаш – 5,3 %;
- Ахборот ва алоқа – 0,9 %;
- Соғлиқни сақлаш – 1,7 %;
- Бошқа фаолият турлари – 11,6 %.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 11,6 млн долларлик олма экспорт қилган.