Ўзбекистонда икки нафар мактаб ходими техник спирт истеъмол қилиб вафот этди

TASHKENT. Kazinform — Андижонда 36-мактаб хўжалик мудири ва қоровули спиртли ичимлик истеъмол қилиб, вафот этди. Муассаса директори ва яна бир ходим оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

ичимлик
Фото: Batafsil.uz

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz мухбирига маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 22 октябрь куни тунда содир бўлган. Ходимлар лабораторияда сақланган техник спиртни истеъмол қилган. Оқибатда улардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган. Директор ва яна бир ходим оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда қалбаки спиртли ичимлик қурбонлари сони 38 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар