Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 4,5 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган.

мактаб
Фото: Миллий статистика қўмитаси
  • Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошган.

Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этган бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;
  • Андижон вилояти — 32 та;
  • Бухоро вилояти — 27 та;
  • Жиззах вилояти — 8 та;
  • Қашқадарё вилояти — 21 та;
  • Навоий вилояти — 4 та;
  • Наманган вилояти — 28 та;
  • Самарқанд вилояти — 38 та;
  • Сурхондарё вилояти — 4 та;
  • Сирдарё вилояти — 12 та;
  • Тошкент вилояти — 25 та;
  • Фарғона вилояти — 93 та;
  • Хоразм вилояти — 25 та;
  • Тошкент шаҳри — 131 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони ортиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар