Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 4 282 таси қўшма ва 14 231 таси хорижий корхоналардир.

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

− савдо соҳасида – 6 623 та;

− саноат соҳасида – 3 817 та;

− қурилиш соҳасида – 1 444 та;

− ахборот ва алоқа соҳасида – 1 414 та;

− яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 774 та;

− ташиш ва сақлаш соҳасида – 593 та;

− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 478 та;

− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 217 та;

− бошқа соҳаларда – 3 153 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда.