Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан парвоз қилишга рухсат берилиши мумкин
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистонда ички рейсларга янги ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишга рухсат берилди.

Uza.uz ахборот агентлиги хабарига кўра, Uzbekistan Airports юрисдикциясидаги аэропортлар фаолияти республика транспорт соҳасига тегишли ҳужжатлар, жумладан, ўзгартириш ва қўшимчалар билан тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизмати кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарорига асосан янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган расмий давлат ҳужжати мақомига эга бўлди.
“Ушбу маълумотларга кўра, аэропортда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улар ёрдамида ички қатновларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, ҳарбий билет ва бошқалар) якуний рўйхати тайёрланмоқда”, – дейилади Uzbekistan Airports хабарида.