14:10, 06 Февраль 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда ҳар 1 000 кишига қарийб 32 та тадбиркор тўғри келади
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 кишига 31,7 та тадбиркорлик субъектлари тўғри келади.
Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Жиззах вилоятида – 61,0 та;
- Тошкент шаҳрида – 45,3 та;
- Хоразм вилоятида – 44,8 та;
- Сирдарё вилоятида – 37,5 та;
- Навоий вилоятида – 37,1 та;
- Сурхондарё вилоятида – 36,0 та;
- Бухоро вилоятида – 35,3 та;
- Андижон вилоятида – 35,2 та;
- Тошкент вилоятида – 29,3 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси– 27,9 та;
- Наманган вилоятида – 24,8 та;
- Самарқанд вилоятида – 23,9 та;
- Фарғона вилоятида – 22,3 та;
- Қашқадарё вилоятида 18,6 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 59,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.