Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18,7 мингтадан ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 365 таси қўшма ва 14 405 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача ошган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Хитой — 5 257 та;
- Россия — 3 214 та;
- Туркия — 2 173 та;
- Қозоғистон — 1 232 та;
- Жанубий Корея — 709 та;
- Афғонистон — 653 та;
- Озарбайжон — 430 та;
- БАА — 421 та;
- Тожикистон — 420 та;
- Ҳиндистон — 397 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритаётган эди.