Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 188 та корхоналар фаолият юритмоқда.

чет эл инвестицияси
Фото: миллий статистика қўмитаси

Улардан 4 134 таси қўшма ва 13 054 таси хорижий корхоналардир.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Хитой – 4 570 та
  • Россия – 3 150 та
  • Туркия – 2 048 та
  • Қозоғистон – 1 165 та
  • Жанубий Корея – 681 та
  • Афғонистон – 616 та
  • БАА – 377 та
  • Тожикистон – 364 та
  • Ҳиндистон – 343 та
  • Қирғиз Респ. – 339 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.

Сўнгги хабарлар