Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги корхоналар сони 421 тага етди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 421 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 143 таси қўшма ва 278 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Саноат — 132 та
- Савдо — 106 та
- Қурилиш — 19 та
- Ахборот ва алоқа — 44 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 15 та
- Ташиш ва сақлаш — 23 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 4 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхона фаолият юритмоқда.