Ўзбекистонда арпа етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 82 минг тонна арпа етиштирилган.

арпа
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 28,6 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган арпа ҳажми қуйидагича:

  •  Қорақалпоғистон Респ. – 0,1 минг тонна
  •  Андижон вилояти – 0,2 минг тонна
  •  Бухоро вилояти – 3,1 минг тонна
  • Жиззах вилояти – 32 минг тонна
  •  Қашқадарё вилояти – 12,6 минг тонна
  •  Навоий вилояти – 2,9 минг тонна
  • Наманган вилояти – 0,3 минг тонна
  •  Самарқанд вилояти – 6,5 минг тонна
  •  Сурхондарё вилояти – 7,8 минг тонна
  •  Сирдарё вилояти – 10,8 минг тонна
  •  Тошкент вилояти – 4,6 минг тонна
  •  Фарғона вилояти – 0,9 минг тонна
  •  Хоразм вилояти – 0,2 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пилла етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар