18:36, 11 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда пилла етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида ўзбекистон бўйича жами 30,1 минг тонна пилла хомашёси тайёрланган.
Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 0,4 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган пилла хомашёси ҳажми:
- Қорақалпоғистон Респ. – 1 минг тонна
- Андижон вилояти – 3,9 минг тонна
- Бухоро вилояти – 3,2 минг тонна
- Жиззах вилояти – 0,9 минг тонна
- Қашқадарё вилояти – 2,9 минг тонна
- Навоий вилояти – 1,3 минг тонна
- Наманган вилояти – 2,5 минг тонна
- Самарқанд вилояти – 3,9 минг тонна
- Сурхондарё вилояти – 2,3 минг тонна
- Сирдарё вилояти – 0,7 минг тонна
- Тошкент вилояти – 2,1 минг тонна
- Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна
- Хоразм вилояти – 2,5 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп тухум олингани ҳақида хабар берган эдик.