Ўзбекистонда АҚШ капитали иштирокида 300 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Америка Қўшма Штатлари капитали иштирокида жами 336 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон-АҚШ
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 146 таси қўшма ва 190 таси хорижий корхоналардир.

Мазкур корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 237 та
  • Тошкент вилояти – 31 та
  • Самарқанд вилояти – 19 та
  • Бухоро вилояти – 8 та
  • Қашқадарё вилояти – 6 та
  • Навоий вилояти – 6 та
  • Фарғона вилояти – 5 та
  • Жиззах вилояти – 5 та
  • Андижон вилояти – 4 та
  • Сирдарё вилояти – 4 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та
  • Наманган вилояти – 3 та
  • Хоразм вилояти – 3 та
  • Сурхондарё вилояти – 1 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликлари капитали иштирокида жами 404 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар