Ўзбекистонда 9 ойда 98,5 минг тонна балиқ овланган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 98,5 минг тонна балиқ овланган.

балиқ
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 9,3 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 6,9 минг тонна
  • Андижон вилояти – 10,3 минг тонна
  • Бухоро вилояти – 3,9 минг тонна
  • Жиззах вилояти – 9,6 минг тонна
  • Қашқадарё вилояти – 2 минг тонна
  • Навоий вилояти – 5,6 минг тонна
  • Наманган вилояти – 5,2 минг тонна
  • Самарқанд вилояти – 7,7 минг тонна
  • Сурхондарё вилояти – 3,6 минг тонна
  • Сирдарё вилояти – 6,9 минг тонна
  • Тошкент вилояти – 12,2 минг тонна
  • Фарғона вилояти – 9 минг тонна
  • Хоразм вилояти – 15,5 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 ойда 1,5 млн тонна узум етиштирилган.

Сўнгги хабарлар