Ўзбекистонда 9 ойда 2,5 млн тоннадан зиёд мева ва резаворлар етиштирилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 2,6 млн тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

мева ва резаворлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган мева ва резаворлар ҳажми:

  • Андижон вилояти – 496 256 тонна
  • Фарғона вилояти – 380 544 тонна
  • Самарқанд вилояти – 344 952 тонна
  • Бухоро вилояти – 266 674 тонна
  • Наманган вилояти – 244 079 тонна
  • Қашқадарё вилояти – 173 349 тонна
  • Сурхондарё вилояти – 151 808 тонна
  • Хоразм вилояти – 143 174 тонна
  • Тошкент вилояти – 101 747 тонна
  • Навоий вилояти – 95 191 тонна
  • Жиззах вилояти – 73 621 тонна
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 47 086 тонна
  • Сирдарё вилояти – 39 162 тонна
  • Тошкент шаҳри – 949 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда полиз экинлари етиштиришда қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар