Ўзбекистонда 1 йилда 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган хонадонлар сони қуйидагича:
- Наманган вилояти — 10,8 мингта;
- Тошкент вилояти — 6,7 мингта;
- Сурхондарё вилояти — 6,1 мингта;
- Фарғона вилояти — 5,9 мингта;
- Хоразм вилояти — 5,9 мингта;
- Тошкент шаҳри — 5,9 мингта;
- Бухоро вилояти — 5,6 мингта;
- Андижон вилояти — 4,8 мингта;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 4,6 мингта;
- Қашқадарё вилояти — 4,1 мингта;
- Самарқанд вилояти — 3,5 мингта;
- Жиззах вилояти — 2 мингта;
- Навоий вилояти — 2 мингта;
- Сирдарё вилояти — 0,6 мингта.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил давомида темир йўл транспортида 10,5 млн йўловчи ташилган.