Ўзбекистон жаҳоннинг 67 та мамлакатига узум маҳсулотларини етказиб бермоқда

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-июль ойларида 67 та давлатга қиймати 98,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 84,1 минг тонна узум (қуритилган узум яъни майиз билан бирга) экспорт қилган.

узум
Фото: Миллий статистика қўмитаси

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,6 минг тоннага ёки 2,6 баробарга ошган", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп узум (майиз билан бирга) етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 23,8 минг тонна;
  • Қозоғистон – 17,7 мингтонна;
  • Хитой – 15,1 мингтонна;
  • Туркия – 3,5 минг тонна;
  • Грузия – 2 мингтонна;
  • Эрон – 1,9 минг тонна;
  • Беларусь – 1,9 мингтонна;
  • Бошқа давлатлар – 18,1 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Ўзбекистон 51 млн долларлик гилос экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар