Ўзбекистон ва Индонезия от спорти ривожи учун кучларни бирлаштиради
TASHKENT. Kazinform - Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Индонезиянинг от спорти федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев ва Жакарта от спорти федерацияси бош котиби Адина Юанита томонидан имзоланган меморандумда халқаро тажриба алмашиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун янги имкониятлар яратиш, қўшма мусобақалар ва тадбирлар ташкил этиш, от спорти бўйича ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш, мазкур спортни ривожлантиришда янги имкониятлар яратиш назарда тутилган.

Бу каби келишувлар ҳар икки давлатнинг нафақат спорт соҳасидаги, балки маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.