Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси энг паст бўлган мамлакатлар қаторида

TASHKENT. Kazinform — 2025 йилда Ўзбекистон сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш бўйича жаҳон рейтингида 147 мамлакат орасида 141-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

жасанды интеллект
Фото: Gov.kz

Microsoft компанияси қарашли Иқтисодиёт ва сунъий интеллект институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 6,3 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Сурия ва Шри-Ланкадан кейин иккинчи ўринда туради. Кейинги ўринларда Тожикистон ва Туркманистон жойлашган.

Мазкур ҳисоботига кўра, Қозоғистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 13,7 фоизни ташкил этади. Шунга кўра, Қозоғистон жаҳон рейтингида 71-ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилишни бошлайди.

 

Сўнгги хабарлар