Ўзбекистон Президенти Конституция куни муносабати билан 483 нафар шахсни афв этди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан “Жазони ўтаётган, қилмишидан пушаймон бўлган ва ҳаётини ўзгартириш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни амнистия қилиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири хабар берди.

Фармонга асосан 483 нафар шахс афв этилди. Улардан 107 нафар маҳкум асосий жазони ўташдан тўлиқ озод этилди, 275 нафар шахс шартли равишда озод қилинади. Шунингдек, 7 нафар шахснинг жазоси енгиллаштирилиб, озодликдан маҳрум этилган 94 нафар фуқаронинг жазо муддати қисқартирилди.
Амнистия қилинганлар орасида 25 нафар хорижий давлат фуқаролари, 32 нафар аёллар, 5 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафари 30 ёшгача бўлган (шундан 104 нафари вояга етмаганлар), шунингдек, фаолияти тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 6 нафар шахсдир.
“Бу мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати, халқимизга хос меҳр-оқибат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодасидир”, – деди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Фармон ижроси доирасида амнистия қилинган шахсларни оилаларига қайтариш, жамиятга мослашиши ва бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳайит арафасида 426 нафар шахсга амнистия эълон қилган эди.