20:43, 17 Июнь 2024 | GMT +5
Ўзбекистон пойтахтида йил бошидан буён йўл-транспорт ҳодисаларида 29 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, йил бошидан буён содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 364 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Барча йўл-транспорт ҳодисаларининг 61 фоизи (240 та ҳолат) пиёдалар томонидан содир этилган. ЙТҲларнинг 99 фоизи ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги ва пиёдаларнинг кўчани белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши оқибатида содир бўлади.
Бу борада ички ишлар ва коммуникациялар бошқармаси томонидан ҳар бир ҳодиса юзасидан индивидуал таҳлил ўтказилиб, унинг хулосаси асосида зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилади.