Ўзбекистон пойтахтида тиланчиларга қарши рейд бошланди
TASHKENT. Kazinform - Тошкент кўчаларида тиланчилик билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, масжидлар, йўллар ва чорраҳаларда тиланчилик билан шуғулланган 26 нафар аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бундан ташқари, улар билан бирга 13 нафар вояга етмаган болалар ушбу ишга алоқадорлиги аниқланиб, болалар ижтимоий ҳимоя марказига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, тиланчиликни ўзига касб қилганлар пул ишлаш мақсадида ўзгалар фарзандларини ижарагаолганлиги маълум бўлди. Улар ота-оналарига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра тиланчилик билан шуғулланган фуқаролар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Агар бундай қилмиш такрорланса, жиноий жазо қўлланилиши мумкин.