15:53, 04 Декабрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда
ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичиҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган, деб хабар беради Kazinform.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):
— Арманистон– 35,5 кв. м.
— Молдова – 35,3кв. м.
—Беларусь Р. – 29,4 кв. м.
— Россия – 28,2 кв.м.
— Қозоғистон – 23,4кв. м.
— Озарбайжон – 20,1 кв. м.
— Ўзбекистон – 18,5 кв. м.
— Қирғиз Р. – 13 кв. м.
— Тожикистон – 10,9 кв. м.