Ўзбекистон мактабларида маданият ва санъат тўгараклари очилади

ASTANА. Кazinform — Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тўртта янги тўгарак иш бошлайди.

Ўзбекистон мактабларида маданият ва санъат тўгараклари очилади
Фото: Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, тўгараклар қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: “Дутор”, “Миллий рақс”, “Ёш доирачилар” ва “Тасвирий санъат”.

Шундай қилиб, ўқувчилар дутор ва доира чалишни, миллий рақсларни, шунингдек, тасвирий санъатни ўрганишлари мумкин бўлади.

Ўқувчилар ҳафтасига икки соат танлаган йўналишлари бўйича ўқишади. Ўқув дастури 72 соатга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси мамлакатнинг Мустақиллик йилларида эришган натижаларини рақамларда экс эттирди.