Ўзбекистон хорижга 22,4 минг дона кондиционер экспорт қилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 4,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 22 443 дона кондиционер экспорт қилган.

кондиционер
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг донага ёки 5,1 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар:

  • Озарбайжон – 7 367 дона;
  • Тожикистон – 4 775 дона;
  • Туркия – 4 640 дона;
  • Қирғиз Р. – 2 448 дона;
  • Қозоғистон – 1 324 дона;
  • бошқа давлатлар – 1 889 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 846,7 минг м² гилам экспорт қилган.