Ўзбекистон хорижга 207,3 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 207,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 219,9 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,1 минг тоннага ёкки 14 фоизга ошган.
Уларнинг таркиби қуйидагича:
- сабзавотлар – 87,9 минг тонна;
- мева ва резаворлар – 56,5 минг тонна;
- мош – 11,8 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 5 минг тонна;
- тарвуз ва қовун – 0,2 минг тонна;
- бошқалар – 58,5 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.