Ўзбекистон автосаноати сўнгги 10 йилда қандай ўзгарди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида турли русумдаги 108 769 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
2025 йилда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 457 883 донани ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 267,4 минг донага ёки 2,4 баробарга ошган.
Йиллар кесимида енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми (махсус енгил автомобилларни қўшган ҳолда):
- 2015 йил — 190,5 минг дона
- 2016 йил — 92,7 минг дона
- 2017 йил — 145,2 минг дона
- 2018 йил — 225,8 минг дона
- 2019 йил — 278,0 минг дона
- 2020 йил — 285,2 минг дона
- 2021 йил — 242,2 минг дона
- 2022 йил — 341,2 минг дона
- 2023 йил — 426,1 минг дона
- 2024 йил — 435,2 минг дона
- 2025 йил — 457,9 минг дона (дастлабки маълумот)
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 33 та махсус иқтисодий зона, 396 та кичик саноат зонаси, 27 та технопарк, 349 та кластер ҳамда 143 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолият юритмоқда.