09:38, 15 Август 2024 | GMT +6
Ўзбекистон 6 ойда 11,6 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатдан қиймати 28,5 млн АҚШ долларига 11,6 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган.
Ўзбекистон 6 ойда энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотларини Россиядан импорт қилган. Жорий даврда Россиядан 9,7 минг тонна ва Нидерландиядан 0,9 минг тонна маҳсулот сотиб олинган.