Ўзбекистонда 1 ойда 110,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида 110,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

бензин
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Кўмир – 0,4 млн тонна;
  • Дизель – 81 минг тонна;
  • Нефть – 54,1 минг тонна;
  • Табиий газ – 3,7 млрд куб.м;
  • Газ конденсати – 83,4 минг тонна;
  • Автомобиль двигателлари – 10,2 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида турли русумдаги 22 099 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Сўнгги хабарлар