Уй-жой субсидияси: Ижара ҳақининг 50 фоизи давлат томонидан тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда уй-жой олиш учун навбатда турган 590 минг кишидан 210 минг нафари ижтимоий тоифага тегишли. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 590 мингга яқин фуқаро навбатда турибди, шундан 210 минг нафари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидир.

Булар кўп болали оилалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, етим болалар, ногирон болали оилалар.

Хусусан, Меҳнат вазирлиги маълумотлар базасига кўра, даромади энг кам яшаш даражасидан паст бўлган 70 мингга яқин фуқаро қисқа муддатда уй-жой билан таъминланиши керак», - деди вазир.

Унга кўра, хусусий уй-жой фондидан уй-жой ижараси оператори «Otbasy Bank» ҳисобланади.

«Банк уй-жойга бўлган эҳтиёж мезонлари бўйича навбатда турган шахсларни ахборот тизими орқали текширади.

Манзилли ёрдам кўрсатиш тамойили фуқароларнинг биргаликдаги масъулиятига асосланади», — деди Қайирбек Ўскенбаев.

Ижара тўловлари қуйидаги тартибда субсидияланади:

- 50 фоизи давлат субсидиялари ҳисобидан қопланади;

- Қолган 50 фоизи олувчи томонидан тўланади.

«70 минг кишини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард тенге керак, бу маблағлар ҳар йили навбатда турганлар сонига қараб ўзгариши мумкин», — деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар