Усома бин Ладеннинг ўғли Франциядан депортация қилинди

PARIS. Кazinform – Франция ҳукумати халқаро террористик ташкилот “Ал-Қоида”нинг собиқ раҳбари Усома бин Ладеннинг ўғли Омарга мамлакат ҳудудига киришни расман тақиқлади. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазири Брюно Ретайо Х'даги саҳифасида хабар берди.

Усома бин Ладеннинг ўғли Франциядан депортация қилинди
Фото: Еuronews

Омар бин Ладен шу вақтгача бир неча йил давомида Британия фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан бирга Франциянинг шимолий Орн департаментида яшаган. Аммо, Франция ҳукумати ўтган йили ижтимоий тармоқларида терроризмни тарғиб қилувчи изоҳларни жойлагани сабабли уни республикадан чиқиб кетишга мажбур қилиш ҳақидаги қарорни талаб қилган. Суд бу талабни қонуний деб топганидан сўнг, ҳукумат Омарнинг Франциядан чиқиб кетишини таъминлаган.

“Маъмурий тарзда Омар бин Ладенга Францияга киришни тақиқловчи қарор орқали у ҳеч қандай сабаб билан мамлакатга қайта олмайди”, – дейди Ретайо.

Франциянинг «Паризьен» газетаси эса, Омар бин Ладен ҳозир Қатарда экани, у ердан депортация қарорига қарши апелляция шикояти бергани, бироқ жума куни Франция суди буни рад этгани ҳақида хабар беради, деб ёзади Euronews.

Омар бин Ладен айбловларни рад этди

Маҳаллий Le Publicateur Libre газетасига кўра, баҳсли твит бин Ладен томонидан 2023 йилнинг 2 майида, отасининг туғилган кунида чоп этилган.

Умарнинг таъкидлашича, бегона одам унинг номидан ёзган.

“Бошқа давлатдан бир киши менинг Twitter аккаунтим паролини олишга муваффақ бўлди ва менинг исмимдан фойдаланиб твит ёзди. Бу менинг сўзларим эмас эди. Мен бу ҳақда Twitter-га хабар бердим ва бир ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт ўтгач, аккаунт, хайриятки, тўхтатилди. Мен одамларга айтмоқчиманки, терроризм ва зўравонликни чин юракдан қоралайман”, – деди у журналистларга.

Сўнгги хабарлар