Универсиада: Қозоғистон медаллар жадвалида 6-ўринга кўтарилди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йилги қишки Универсиадада иккинчи олтин медални қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 6-ўринга кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Турнир АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 12 январ куни бошланган Универсиада 22 январ куни якунланади.

Биринчи олтин медални биатлончи Вадим Куралес қўлга киритди, бугун Данил Василев чанғидан сакраш бўйича чемпион бўлди.

Шу тариқа, терма жамоа иккита олтиндан сўнг медаллар жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. Бунгача жамоа 10-ўринда эди.

Япония 17 (9-6-2) медал билан пешқадамлик қилмоқда, кейинги ўринда Франция – 9 (2-3-4) ва Чехия – 5 (2-1-2) медал билан учинчи ўринда. Испания 4 (2-1-1) соврин билан тўртинчи, Канада 5 (2-0-3) соврин билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозиргача жами 20 та жамоа медални қўлга киритди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: facebook.com/LakePlacid2023

Сўнгги хабарлар
telegram