Умумий овқатланиш корхоналари сони бўйича Алмати, Астана шаҳарлари етакчилик қилмоқда
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда умумий овқатланиш корхоналари сони кўпайди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

— 2024 йилда мамлакатимизда 16674 та умумий овқатланиш корхоналари рўйхатга олинган бўлиб, бу 2023 йилга нисбатан 5,4 фоизга кўпдир (ўша пайтда 15826 та объект мавжуд эди). Энг кўп умумий овқатланиш корхоналари Алмати (2 427 та), Астана (2 252 та) шаҳарлари ва Қарағанда вилоятига (1 333 та) тўғри келади, — дейилади хабарда.
Овқатланиш корхоналари орасида ресторанлар сони сезиларли даражада ўзгармади - йил давомида у 55 тага кўпайиб, 2358 тага етди. Ошхоналар сони 4,3 фоизга кўпайиб, 5383 тадан 5618 тага етди. Энг юқори ўсиш кафелар орасида бўлиб, уларнинг сони 4479 тадан 5202 тагача етиб, 16,1% га ошган. Энг кўп ресторанлар Астана (524), Алмати шаҳарлари (446) ва Ақтўбе вилоятида (161) жойлашган.
Кафелар сони бўйича Астана (643), Алмати (618)шаҳарлари ва Қарағанди вилояти (589) етакчилик қилмоқда. 2024 йилда овқатланиш ва ичимликлар хизматлари ҳажми 1,5 триллион тенгени ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ресторанлари La Liste жаҳон рейтингига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.