Ҳукумат таълим ва фанни ривожлантириш 5 йиллик дастурини маъқуллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ҳукумати Қозоғистон Республикасида таълим ва фанни ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган янги давлат дастурини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим соҳасини ривожлантириш доимо Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг стратегик йўналишларидан бири бўлиб келган. Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Қозоғистон халқига Мурожаатида таълим сифатини яхшилаш, шаҳар ва овул мактаби ўртасидаги тафовутни камайтириш ҳамда педагог статусини кўтариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирда Парламентда «Педагог статуси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Жумладан, Президент топшириғини бажариш доирасида муаллимлар маошини 2020 йилдан бошлаб 4 йил ичида 2 баравар ошириш режалаштирилган», - деди Асқар Мамин.

Бош вазирнинг айтишича, давлат дастури орқали болалар 100 фоиз боғчалар билан таъминланади. Мактабларнинг ҳаммаси замонивий кабинетлар билан таъминланади. Уч сменали мактаблар муаммоси тўлалигича бартараф этилиб, авария ҳолатидаги мактаблар буткул ёпилади.

«Таълим соҳасининг инвестициявий жозибадорлиги юқори. Яқин 5 йилда соҳага 14,5 трлн танга маблағ йўналтириш режалаштирилган. Шундан 1,3 трлн тангасини хусусий инвестиция ташкил қилади. Фаннинг мамлакат иқтисодиётига келтирадиган фойдасини ошириш учун илмий-тадқиқот соҳасига ажратиладиган маблағлар 7 баравар оширилади. Жами, таълим ва фан соҳасини молиялаштириш ҳажми ЯИМ 7 фоизигача кўтарилади»,- деди Ҳукумат раҳбари.

Шундан сўнг Бош вазир янги дастур лойиҳасини маъқуллашни таклиф қилди. Ҳукумат аъзолари уни бир овоздан маъқуллади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram