Украиналик қочқинлар сони беш миллиондан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Можаро бошлангандан бери мамлакатни тарк этган украиналик қочқинлар сони беш миллиондан ошди. Бундай маълумотларни БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги тақдим қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None
None

Украина фуқаролари борган мамлакатлар орасида биринчи ўринда Польша, у ерда 2,8 миллиондан ортиқ киши аллақачон қабул қилинган.

«Чегарани кесиб ўтаётган қочқинлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда», - деди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги вакили Шабиа Манту. «Тасаввур қилиб бўлмайди, кўп одамлар ўз уйларини тарк этишган, мулкларини ташлаб кетишга ва баъзан ўз яқинлари билан ажралишга мажбур бўлишди».

Польшада қочқинларни қабул қилиш учун махсус марказлар мавжуд, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Бу ерда яшаш шароитлари унчалик яхши эмас, лекин бу ерга келганларнинг кўпчилиги уйсиз қолган.
Сўнгги хабарлар