Украинадаги қозоғистонликларнинг дастлабки гуруҳи бугун тунда Алматига етказилади

None
None
ALMATY. Кazinform - Украинадаги қозоғистонликларнинг дастлабки гуруҳи бугун тунда етказилади. Бу ҳақда Алмати халқаро аэропорти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонликлар бўлган самолёт Катовица вақти билан соат 10:30да Атирауга учади. У Алматига соат 00.30 да етиб келиши кутилмоқда. Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилади», — дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.

Идора маълумотларига кўра, иккинчи репатриация рейси 1 мартга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон фуқароларини Украинага олиб келиш учун 179 ўринли самолёт Польшага учгани хабар қилинганди.

28 феврал куни Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилиш учун биринчи «КС 2203» рейси Нур-Султан вақти билан соат 09:53да Атираудан Катовицага (Польша) жўнаб кетди. Самолёт тури - А321, сиғими - 179 ўрин.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram