Украина уч йил ичида қўшинлари сонини 100 мингга оширади

KIEV. Ukrinform - Kazinform - Украина президенти Владимир Зеленский яқин уч йил ичида мамлакатдаги Қуролли кучлар сонини 100 минг кишига ошириш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Укринформ агентлигига таяниб.
None
None

Ҳужжат ҳақида тўққизинчи чақириқ Олий Раданинг еттинчи сессияси очилишида эълон қилинди.

«Украина президентининг мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматнинг жозибадорлигини ошириш тўғрисидаги фармони ишлаб чиқилди. Мазкур фармонда барча ҳарбий хизматчиларнинг моддий таъминотини энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан кам бўлмаган даражада ошириш кўзда тутилган. Украинанинг профессионал армияга ўтиши, офицерлар мартабасининг ўсиши, шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг профессионал армиясини кейинги уч йил ичида 100 минг кишига кўпайтириш тизими ишлаб чиқилди«, - деди давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучларининг қўшимча 20 бригадасини яратиш масаласи кўтарилган.

«Ушбу фармон Украинанинг профессионал армияга ўтишининг бошланишидир. Бу фармон уруш учун эмас, Украинада тинчлик ўрнатилиши учун қабул қилинган», — деди Владимир Зеленский.

Сўнгги хабарлар