УЕФА президенти қайта сайланди

None
ASTANА. Кazinform - Александер Чеферин Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) президенти этиб қайта сайланди. Бу ҳақда Португалия пойтахти Лиссабонда бўлиб ўтган УЕФАнинг 47-конгрессида маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Европа футбол уюшмалари иттифоқига кўра, Александер Чеферин яна тўрт йил давомида мазкур иттифоқни бошқаради. Сайлов пайтида у ягона номзод эди. Ушбу мутахассис 2016 йилдан буён иттифоқни бошқариб келмоқда.

Александер Чеферин 1967 йилда Югославияда (ҳозирги Словения) туғилган. 2005 йилдан буён футбол соҳасида фаолият юритиб келмоқда. 2011 йилда Словения футбол ассоциациясини бошқарган, 2011-2016 йилларда эса УЕФА ҳуқуқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Getty Images

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram