Уч нафар қозоғистонлик теннисчи ёшлар ўртасидаги Aвстралия очиқ чемпионатида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Уч нафар қозоғистонлик теннисчилар Максим Батютенко, Aружан Сағиндиқова ва Татmяна Николенко келаси йил бошида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Aвстралия очиқ чемпионатида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мамлакат тарихида илк бор «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда уч нафар ёш ўйинчи иштирок этади.

Янгидан эълон қилинган жаҳон ёшлар рейтингида Максим Батютенко 93-ўринга, Aружан Сағиндиқова эса 82-ўринга кўтарилди.

М.Батютенко яқинда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида 18 ёшгача бўлган ITF Juniors туркумига кирувчи яккалик баҳсларида ғолиб чиқди.

Финалда Қарағанди теннис мактаби битирувчиси ҳиндистонлик Саҳеба Содхини бир соатдан камроқ вақт ичида 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Максим Батютенко учун бу йилги шахсий мусобақадаги иккинчи чемпионлик унвонидир. Икки ҳафта олдин у Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказилган шунга ўхшаш мусобақада ғолиб чиққан эди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram