Туркманистонда Аркадаг деб номланган биринчи «ақлли» шаҳар очилди
Ашхободдан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган янги шаҳар қурилиши 2019 йилда бошланган. Унга асос солиш маросимида Халк Маслахати (Парламент юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Аркадаг - мамлакатдаги биринчи «ақлли» шаҳар. У ерда фақат экологик тоза транспорт воситалари (электр автобуслар ва электромобиллар) саёҳат қилади. Шунингдек, шаҳарда «ақлли» автотураргоҳлар, қуёш панеллари, шамол генераторлари ва бошқалар ўрнатилди.
1000 гектар майдонга эга янги шаҳарда 70 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиши режалаштирилган.
Қурилишнинг биринчи босқичида 336 замонавий бино барпо этилди. Уйлардан ташқарида мавсумга қараб ичидаги ҳароратни тартибга солувчи термал қопламалар қўлланилади. Жами 258 та уй-жой қурилди. Уларнинг ёнида мактаблар, болалар боғчалари, бошқа таълим муассасалари, спорт мажмуалари жойлашган.
Айни пайтда 6 та тиббиёт муассасаси қурилди. Келгусида шифохоналар тармоғи, жумладан, Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш маркази ташкил этилади.
Бундан ташқари, шаҳарда 25 та маъмурий бино, 11 та маданият ва аҳоли дам олиш маскани мавжуд.