Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида қозоғистонликлар кигиз уйларни қуришни бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Туркия халқига зилзилага боғлиқ ёрдам кўрсатиш мақсадида қозоғистонликлар Қаҳрамонмараш шаҳрида бир нечта кигиз уйлар (ўтовлар) қуришни бошлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Кигиз уй дастлаб Қаҳрамонмараш шаҳрида ташкил этила бошлади. Бу ўтовлар Туркияга етказиб берилганига бир неча кун бўлди. Бугун яна 84 та уй олиб келишади», - деди қозоғистонлик журналист Нурбек Бекбау Instagram саҳифасида.

Унга кўра, Қозоғистондан Туркия халқига ёрдам бериш учун 12 нафар кўнгилли келган. Жами 100 га яқин кигиз уй етказиб берилади.

«Зилзиладан кейин об-ҳаво тез совийди. Қаҳрамонмараш шаҳридаги вазиятни кузатдик. Дала совуқ. Биз биринчи навбатда ўзимиз уйнинг иссиқлигини текшириш учун тунаб қолдик. Иссиқлик мосламаси, кўрпа-тўшак ва электр печкалари керак. Битта кигиз уйга 20 кишигача сиғади», - дейди у.

Видеодан лавҳа

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар